Диёр Имомхўжаев: Биз аввал ўзимизни, кейин бутун бир футболни ўзгартиришимиз лозим

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Диёр Имомхўжаев терма жамоага келиши мумкин бўлган мураббий ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Ўзбекистон термасига янги устоз масаласида қатор хабарлар чиқиб турибди. Ростини айтганда, бирортасига ишонаётганим йўқ. Мавзу актуаллигидан келиб чиқиб, ОАВ ўзи билганича ва аниқлик кирита олганича хабарлар эълон қилиши нормал ҳолат.

Ханс-Юрген Геде номзоди ҳақида ҳам хабар ўқиб қолдим. Германиялик мутахассис 2003-2004 йилларда бизда ишлаган. Биздан кейин Эрон, Баҳрайн, Малайзия, Озарбайжон, Мьянма, Ливия, Вьетнам каби давлатларда фаолият олиб борди. Шунинг ўзиёқ, унга нисбатан фикр шакллантира олади — саёҳатчи мураббий, Марко Полодан илҳомланса керак.

Геде даврида Ўзбекистон Осиё чемпионатида иштирок этган ва чорак финалда Баҳрайнга пенальтилар сериясида имкониятни бой берган. Ўша учрашувларни яхши эслайман. Ўзбекистон гуруҳда 9 очко жамғарган ва дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган. Аммо бу ҳимоя даҳшат, дегани эмасди. Чунки рақиблар Ироқ, Туркманистон ва Саудиянинг энг паст кўрсаткичли авлоди бўлган. Баҳрайн бу ҳимояни қандай ёриб ўтиш мумкинлигини чорак финалда кўрсатган ва бизга 2 та гол урган. Қўшимчасига, гуруҳ босқичидаги ўйинларда биздаги ҳужумкорлик эмас, алоҳида футболчиларнинг индивидуал маҳорати кўп нарсани ҳал қилганди. Қосимов икки марта жаримаси сабаб бизни дурангдан қутқариб қолган, Гейнрих ҳам икки марта ўз услубида жамоага ёрдам берган, тамом.

Биз битта хатони 2-3 марталаб такрорлаганимиз учун ҳам муваффақиятсизлик йўлидан чиқяпмиз. Биз ўз хатоларимиздан хулоса қилишимиз ва фақат олдинга интилишимиз керак. Бахтни ўша 2004 йиллардан излаш тўғри иш эмас. Ва албатта, бир жиҳатга эътиборли бўлишимиз шарт, мураббий ўзгаравергани билан кўп нарса ютмаймиз. Биз аввал ўзимизни, кейин бутун бир футболни ўзгартиришимиз лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Содир Гаффоров
02/07/2021 12:43
100 % фоиз тугри гаплар .1 мураббийни иккинчи маротаба куйиб биз 30 йилдан бери адашйапмиз .футболга йанги хаво йанги усул об киришимиз керак
PROSTO TELE
02/07/2021 12:33
Жуда тугри гаплар. Кушиламан Диёр гапларинга.
&
Ашуров Бахтийор
02/07/2021 17:06
Европалик тактик мураббий бўлмаса ҳаммаси бекор.
77 77
02/07/2021 16:30
Керуш керак бизга тамом
Islomkhuja Dilmurodovic
02/07/2021 14:47
Диёр узинг шархловчиликка қайт
Baxil Alihuja
02/07/2021 13:12
Албатта, аввало Диёр узингни узгартир, кейин УФА ходимларини узгартириб чикасан! Кейин яхши ташкилотчилар билан максадга интилувчан тренер топсаларинг, терма жамоани хам 90% узгартириш керак!