Диёр Имомхўжаев: Суперлига иштирокчилари сонини 16тага етказиш мавзуси тепасида футболимизни йиллар давомида расво қилиб келган шахслар турибди

Хабарингиз бор, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда янги мавсумдан Суперлигада жамоаларнинг сони кўпайиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев бу ҳақда "Телеграм" каналида пост қолдирди. 

"Суперлига иштирокчилари сонини 16 тага етказиш мавзуси тепасида футболимизни йиллар давомида расво қилиб келган шахслар турибди, деб биламан. Биз уларни номма-ном биламиз ва вақти келганда очиқлаймиз. Футболга бефарқ бўлмаган барчани спорт принципларига содиқ қолишга чақирамиз. Етар майнавозчиликлар", - дея ёзиб қолдирди Имомхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Андижон" ва "Турон" расман Суперлигани тарк этганлиги маълум бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!