Доннарумма ПСЖнинг 8-дарвозабонига айланди

Хабарингиз бор, италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннарумма “Милан” билан шартномаси якунлангач эркин агент сифатида ПСЖга кўчиб ўтди.

Қизиғи, 22 ёшли посбон Париж клубидаги 8-дарвозабонга айланди. Бироқ расмий мусобақаларга фақатгина 2 ёки 3 та дарвозабонни рўйхатдан ўтказиш мумкин.

Ҳозирда ПСЖда Доннаруммадан ташқари Альфонс Ареоля, Кейлор Навас, Серхио Рико, Марчин Булка, Александр Летелье, Гариссон Инносан ва Денис Франки каби дарвозабонлар бор.

Доннарумма яқинда Италия терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолиб чиқди ва УЕФА томонидан мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)