Достон Ҳамдамов Суперлигага қайтмоқда (видео)

Ўтган мавсумни БАА чемпионати "Ҳатта" жамоаси сафида ижарада ўтказган ярим ҳимоячи Достон Ҳамдамов "Пахтакор"га қайтди. 

Футболчи қишда эркин агент мақомида Дубайнинг "Ал-Наср" жамоаси билан шартнома имзолаган эди. Кейинчалик дубайликлар Ҳамдамовни мавсум сўнггига қадар "Ҳатта" клубига ижарага берганди.

"Пахтакор"нинг "Инстаграм"даги саҳифаси Достонни "шерлар" сафига қайтганини маълум қилди. Катта эҳтимол билан, Ҳамдамов ва "Ал-Наср" икки томонлама шартномани бекор қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
19/07/2021 10:22
Майли омадини берсин!