Дунёнинг энг ёмон клуби Мессига шартнома таклиф қилди

Ўзини дунёнинг энг ёмон футбол клуби деб эълон қилган Бразилиянинг “Ибис” жамоаси аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессига шартнома таклиф қилмоқда.

Битим шартлари қуйидагича: 15 йиллик шартнома, бу унинг қайд этадиган кўрсаткичларига боғлиқ. Шартномада айтилишича, Месси кўп гол уриши ва жамоани чемпионликка олиб бориши тақиқланади. Шунингдек, Лионель кўзгу олдида Пеле Марадонадан яхшироқ, деб уч марта қасам ичиши керак.

Айтиш жоизки, “Ибис” ўтган асрнинг саксонинчи йилларида 3 йил 11 ойлик ғалабасиз сериядан сўнг Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган. Ҳозирда ушбу жамоа  Бразилиянинг қуйи дивизионларидан бирида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Лионель Мессининг  "Барселона" билан шартнома муддати якунланди ва у ҳозирда эркин агент ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Soepjon Soipov
01/07/2021 23:49
Ким айти сенга андижон ёмон деб
Soepjon Soipov
01/07/2021 23:49
Ким айти сенга андижон ёмон деб
&
02/07/2021 11:03
Яхши бу'лса яхши у'ринларда юрарди беш олти йилдан бери про лига ва супер лигада охирги у'ринлар эгаси ва ёмонлар ёмонидур к,ани яхши бу'лса Навбахорни ютиб келсин эплай олармикин
Baxil Alihuja
02/07/2021 16:39
Ёмон булиш учун охирги уринда юриш камлик килади! Андижон клуби бюджети Пахтакорни бюджетидан бир неча ун марта кам!!! пахтакорни энг ёмон клуб деса булади, чунки 1.халкни конини канадек суриб ётибди; 2.Бутун дунёга узбекни ва узбекистонни шарманда килаяпди; 3.Юкоридаги амалдорларни харом пулини ювиб бермокда; 4.Иктидорли йигитларни хароб килмокда; 5.Миллионлаб инсонларни кашшок булишига сабаб булмокда.
&
Bek 56
01/07/2021 21:21
Бизни Андижон жамоасига у'хшаш жамоа экан Андижон хам У'ЗБЕКистонни энг ёмон жамоаси
Baxil Alihuja
02/07/2021 14:43
Узбекистонни ЭНГ ЁМОН ЖАМОАси хозир бу Пахтакор! Халкаро уйинларда охирги 10 йилда гурухдан хам чика олмаган! Бюджети энг катта, лекин натижа 0. УФА ва Хакамлар ёрдам бермаса, Чемпионлар Лигасига хам чика олмайди. Лекин бошка узбек жамоалари чикмаслиги учун узи хам бутун Узбекистонни шарманда килиб юраверади. Пахтакорни битта уйинчиси маошига бутун клуб харажатини ёпиш мумкин. Узбекистонни яхши уйинчиларини олиб, хаммасини гилай,тирраки,дабба ва кийшик оёк килиб куйади. Узини хурмат килган ва аклли уйинчилар иложи булса, бу клубга утмасдан кутарилади. Бу клубга утганлар факат кучсизлашиб, умрини утказади ва шундан кейин хеч бир хорижий клуб Пахтакор уйинчисини олмайди. Ёки нафси бузук Пахтакор рахбарлари осмон нарх куйади, ёки уйинчи уз иктидорини бутунлай йукотади.

Минбар

Барча блоглар