Дзюдо. Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги кунида оғир вазнли спортчилар беллашди

Уч кун давомида пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуаси йилнинг сўнгги дзюдо мусобақаси - катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди.

Бугун мусобақанинг сўнгги учинчи кунида эркаклар ўртасида -100, +100 кг, аёлларда эса -78 ва +78 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Дастлабки икки кунги беллашувларда бўлгани каби бугун ҳам бироз кутилмаган натижалар кузатилди. Музаффарбек Тўрабоев, Бекмурод Олтибоев, Моҳинур Парманова ва Ширинжон Йўлдошева ўз вазнларида Ўзбекистон чемпиони бўлишди. Ўтган йилги мамлакат чемпиони Ирисхон Қурбонбоева бу сафар финалда Йўлдошевага ютқазиб қўйди.

Cўнгги кун ғолиб ва совриндорлари:

ЭРКАКЛАР

-100 кг вазн тоифаси

1. Музаффарбек Тўрабоев (Тошкент шаҳри)
2. Отабек Тўрабоев (Сурхондарё)
3. Баҳром Ражабов (Тошкент шаҳри)
3. Ақлмуродбек Худойбердиев (Сурхондарё)

+100 кг вазн тоифаси

1. Бекмурод Олтибоев (Сурхондарё)
2. Элбек Абдуллаев (Сурхондарё)
3. Шоҳруҳ Бахтиёров (Тошкент шаҳри)
3. Ўткирбек Тўрабоев (Сурхондарё)

АЁЛЛАР

-78 кг вазн тоифаси

1. Ширинжон Йўлдошева (Хоразм)
2. Ирисхон Қурбонбоева (Хоразм)
3. Покиза Камолиддинова (Тошкент шаҳри)
3. Турсунпошша Нурметова (Хоразм)

+78 кг вазн тоифаси

1. Моҳинур Пармонова (Қашқадарё)
2. Фотима Қуранбоева (Хоразм)
3. Юлдуз Муҳаммадиева (Сурхондарё)
3. Чарос Озодова (Хоразм)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×