ЕЧЛ. "Аякс" ва "Сити" иштирокидаги баҳсларда голлар шоуси, Мадрид ва Брюггеда ғолиб аниқланмади

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган бир нечта ўйинлар якунланди.

Жумладан, "Манчестер Сити" жамоаси ўз майдонида "Лейпциг"ни қабул қилиб, йирик 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. "Аякс" эса сафарда "Спортинг"ни аяб ўтирмади. Амстердамликлар рақиб дарвозасига нақд 5та гол урди. Лиссабон клуби эса бунга бир бор жавоб қайтарди.

Шунингдек, "Атлетико" Мадридда "Порту" билан нурсиз дуранг қайд этди. ПСЖ сафарда "Брюгге" меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!