ЕЧЛ. "Брюгге" "Лейпциг"ни, "Атлетико" эса "Милан"ни мағлуб этди

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган яна бир нечта ўйинлар ниҳоясига етди.

Жумладан, "Лейпциг" ўз майдонида "Брюгге"ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. "Милан" Мадридга сафар қилди ва "Атлетико"га мағлуб бўлди, 1:2. "Матрасичлар" сафидан голларга Гризманн ва Суарес муаллифлик қилди. "Милан" сафидаги ягона голни Леау ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!