ЕЧЛ финалида шарманда бўлган Кариус "Ливерпул"да қоладиган бўлди

Жорий мавсум “Реал”га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финалида қўпол хатоларга йўл қўйиб, “Ливерпул”нинг мағлубиятига сабаб бўлган дарвозабон Лорис Кариус янги мавсумда ҳам мерсисайдликларнинг асосий посбони бўлади.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “Ливерпуль” устози Юрген Клопп ушбу дарвозабонга ишонишда давом этмоқчи.

Бундан ташқари Кариуснинг “Ливерпул”да асосий посбон сифатида қолиши жамоанинг Алиссон ва Ян Облак каби маҳоратли дарвозабонларни сотиб ололмагани билан ғам боғлиқ. Таъкидлаш керакки, ушбу дарвозабонларнинг трансфер нархи “қизиллар”га қимматлиқ қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!