ЕЧЛ. Левандовски Роналду ва Дибала каби юлдузларни ортда қолдирди

УЕФА чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-турининг энг яхши футболчиси аниқланди. 

Бу номга "Бенфика"га қарши ўйинда хет-трик муаллифига айланган "Бавария" футболчиси Роберт Левандовски лойиқ топилди. 

Ушбу совринга шунингдек, "Аталанта"га қарши баҳсда дубль қайд этган Криштиану Роналду ва  "Зенит" дарвозасига икта гол уриб, битта голли пас муаллифига айланган Пауло Дибала даъвогарлик қилди.

Бундан ташқари, "Бешиктош"га қарши учрашувда дублни расмийлаштирган Педру Гонсалвеш ҳам даъвогарлар рўйхатида бор эди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)