ЕЧЛ.

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Янг Бойз" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

Янг Бойз

  • Николас Нгаламеу 66'
  • Теозон Сьебатшо 90'

UEFA ЧЛ "F" гуруҳи 1-тур

14/09/2021, 21:45

2
:
1
Тугади

Ман. Юнайтед

  • Криштиану Роналду 13'

Стадион: Stade de Suisse Wankdorf 31120 томошабин

Бош ҳакам: Francois Letexier

45'
90'

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. МЮ турнирни мағлубият билан бошлади.

  • 90+5'

    ГОООООООООООЛ! "Янг Бойз" МЮдан ғалабани тортиб олди!

    Лингарднинг ўта қўпол хатосидан сўнг Жордан Сибачо жамоасига ғалаба келтирган голни киритди.

  • 90+3'

    "Янг Бойз" ғалаба учун курашмоқда. Улар сўнгги сонияларга қадар олдинга ўтяпти.

  • 90+2'

    МЮ футболчилари тўпни ўзларида ушлуб туриш орқали вақтни ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Фред ўз ўрнини Антони Марсьялга бўшатиб берди.

  • 87'

    Лаурернинг узоқ масофадан берилган зарбасини Де Хеа қайтарди.

  • 85'

    Айни дақиқаларга келиб "қизил иблислар" тўлиқ ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда.

  • 83'

    Мартинс Перрейра ва Хефти ўрнига Ридер ҳамда Сулеймани ўйинга қўшилди.

  • 80'

    Тўп учун курашда жароҳат олган Элие ва Линделёфга тиббий ёрдам керак.

  • 78'

    Трибунадан майдонга мухлис югуриб тушганлиги учун ўйин тўхтаб турибди.

  • 76'

    Погба майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 74'

    Амалга оширилган ўзгаришлар МЮ ўйинини бироз жонлантирди. Кўп эмас, бироз...

  • 72'

    Роналду ва Бруну ўрнига Лингард ҳамда Матич ўйинга қўшилди.

  • 70'

    Сульшер вазиятдан чиқиш чорасини изламоқда. У топгунча майдондаги шогирдлари дош бера олармикан?!

  • 68'

    Ишониш қийин. Бироқ манкунияликлар рақиб ярим майдонига ўта олмаяпти.

  • 66'

    ГОООООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобни тенглаштирди!

    Муми Нгамалё қанотдан оширилган тўпни дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 64'

    Рефери ўйин вақтини сунъий равишда чўзгани учун Де Хеага сариқ карточка кўрсатди.

  • 62'

    Сульшернинг боши қотган. Жамоа тобора чуқурроқ ҳимояланишга мажбур бўлмоқда.

  • 60'

    "Янг Бойз"нинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ пас туфайли ўз якунига етмай қолди. Де Хеа эса шошилмаяпти.

  • 58'

    Роналду баъзи вазиятларда кураш ўрнига стандарт ишлашни маъқул кўрмоқда. Ҳакам эса унинг йиқилишларига ишонмаяпти.

  • 56'

    "Манчестер Юнайтед" тўлиқ қарши ҳужумларга эътибор қаратган ҳолда вақт ўтказмоқда.

  • 54'

    Криштиану Роналду жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттириш мумкинлигини айтди.

  • 52'

    Манчестерликлар кўпроқ тўпни ўз назоратлари остида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда.

  • 50'

    Брунуни йиқитган Кристофер Мартинс огоҳлантирилди.

  • 48'

    Иккинчи бўлимни фавқулодда мезбонлар фаол бошлади. МЮ футболчилари тўпни олдинга тепиб юбориш билан кифояланмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Фашнат огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

  • 44'

    Сўнгги дақиқалар швейцарияликларнинг тўлиқ устунлиги остида кечмоқда.

  • 42'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Де Хеа ушлаб олди.

  • 40'

    Сондаги устунлик "Янг Бойз" ўйинида акс этмоқда. Мезбонлар бўлим сўнгини фаол ўтказяпти.

  • 38'

    Фашнат қулай имкониятни кўкка совурди. Унинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 37'

    Сульшер Санчони "қурбон қилди". Унинг ўрнига Далот ўйинга қўшилди.

  • 35'

    Рақибининг оёғини босиб олган Уан-Биссака майдондан четлатилди. МЮ 1 киши кам бўлиб қолмоқда.

  • 33'

    Меҳмонлар рақиб ярим майдонида тўпни назорат қилмоқда.

  • 31'

    Беллашув манчестерликларнинг сезиларли устунлиги остида давом этмоқда.

  • 29'

    Уан-Биссаканинг узатмасига сакраган Роналдудан кўра дарвозабон чаққонроқ чиқди ва тўпга эга чиқди.

  • 27'

    Криштиану стандартдан жонли деворни нишонга олди.

  • 25'

    Бу сафар Роналдунинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 25'

    Де Хеа олис масофадан йўлланган зарбани бартараф этди.

  • 24'

    Сўнгги 2-3 дақиқа ичида тўп назорати мезбонлар томонда.

  • 22'

    Мезбонлар камдан-кам юзага келаётган вазият - бурчак тўпидан фойдалана олмади.

  • 20'

    Олис масофадан ўз омадини синаб кўрган Фред мўлжалда адашди.

  • 20'

    Люк Шоунинг навбатдаги узатмаси манзилга аниқ етиб бормади.

  • 18'

    Роналдудан гол қабул қилиб олган "Янг Бойз" дарвозабони аламини устундан олмоқда. Темирда нима айб?!

  • 16'

    Голдан иштаҳаси очилган "қизил иблислар" фаолликни давом эттирмоқда.

  • 14'

    ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Роналду дарвозага аниқ йўллади!

  • 12'

    Шоунинг қанотдан етказиб берган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 10'

    Жэйдон Санчо рақиб жарима майдонида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 9'

    Майдон эгалари тартибли ҳимояланмоқда. Инглизларга осон бўлмаяпти

  • 7'

    Тўп назорати меҳмонлар томонда бўлиб турибди.

  • 5'

    МЮ аста-секинлик билан ташаббусни ўз қўлига олмоқда.

  • 3'

    3-дақиқадаёқ илк зарба йўлланди ва бу Де Хеа дарвозаси томон бўлди. Элиенинг уриниши ноаниқ.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар