ЕЧЛ. Яхшибоевнинг дебютида "Шериф" сенсацион ғалабани қўлга киритди

Ҳамюртимиз тўп тепаётган "Шериф" клуби Европа Чемпионлар лигасини ғалаба билан бошлади. Молдова клуби ушбу баҳсда "Шахтёр"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида Адама Траоре ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида Янсане бош билан жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. 

Мазкур баҳсда ҳамюртимиз 66 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёздириб қўя олмади. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!