ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди, улар орасида "Шериф" футболчиси ҳам бор

УЕФА расмий сайти орқали Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-тур ўйинларининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, ушбу ном учун Дарвин Нуньес ("Бенфика"), Лерой Сане ("Бавария"),  Милан Шкриньяр ("Интер") ва Йоргос Атанасиадис ("Шериф") кураш олиб боради.

Айтиш керакки, Нуньес "Барселона"га (3:0) қарши ўйинда дубль қайд этди, Сане "Динамо" Киевга (5:0) қарши ўйинда гол урди ва голли узатмага муаллифлик қилди, Шкриньяр "Шахтёр"га (0:0) қарши ўйинда ишончли ўйин кўрсатди ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлигини сақлаша ёрдам берди, Атанасиадис эса Мадридда “Реал”га қарши ўйинда 11 та сейв амалга оширди ва унинг жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!