"Эл-классико" олдидан "Барса"нинг икки юлдузи сафга қайтди!

Испания Суперкубоги ярим финали доирасида "Реал" ва "Барселона" жамоалар ўзаро тўқнаш келади. 

Мазкур баҳс олдидан каталонияликлар мухлислари учун хушхабар бор. Гап шунда-ки, "Барса"нинг икки умидли футболчиси Педри ва Ферран Торрес сафга қайтди.

Уларнинг коронавирусга топширган тести манфий чиққан. Аввалроқ, улар COVID-19 туфайли карантинга олинганди. Энди ҳар икки футболчи "Эл-классико"да иштирок этиши мумкин.

Маълумот учун, "Реал" - "Барса" учрашуви 12-дан 13 январга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!