Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоасида молиявий муаммо кузатиляпти

"Ростов" молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. 

"Матч ТВ"нинг хабар беришича, ростовликлар 4 ойдан буён футболчиларга маош бермаяпти. Бундай ҳолат клубда биринчи марта содир бўлаётгани йўқ, 2019 йилдан бери кузатиляпти. Аввал ҳам маошлар кечиккан, бироқ якунда тўлаб берилган эди.

Маълумот учун, "Ростов" айни дамда Россия чемпионатида 18 очко билан 14-ўринда бормоқда. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 2017-20 оралиғида шу клуб сафида ҳаракат қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!