Эмерсон:

"Тоттенҳэм" клуби ҳимоячиси - Эмерсон трансфери қандай содир бўлгани ҳақида инглиз нашрига интервью берди.

"Тўғриси, нималар бўлганини тушунмай қолдим. Ҳеч нарсани билмаганим учун фаолиятидаги ўзгаришларни индамай томоша қилдим. Клубнинг молиявий аҳволи жуда оғир бўлгани боис, мени сотиб юборишни тўғри қарор деб ҳисоблади.

Уларга клубда қолмоқчи эканлигимни бир неча бор таъкидладим. Aҳмоқ эмасман. Шу боис, сўзларим бефойда эканлигини дарров англадим. Улар мени ширин сўзлар билан кузатганига қарамай, аслида клубдан ҳайдаб юборишди."

Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби 22 ёшли футболчи учун Каталония жамоасига 25 миллион евро тўлаб берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар