Эмма Радукану

18 ёшли Эмма Радукану ҳал қилувчи беллашувда ўзидан 1 ёш катта Лейла Фернандес устидан 2 сетда ғалаба қозониб, US Open ғолибасига айланди.

Британиялик спортчи квалификациядан чиқиб "Катта дубулға" туркумига кирувчи турнир чемпионига айланган илк теннисчига айланди. Ундан аввал на аёллар, на эркаклар ўртасидаги баҳсларда ҳеч ким ҳатто финалга қадар етиб кела олмаганди.

Шунингдек, Радукани Америка очиқ чемпионатида ўтказган 10 та ўйинида рақибаларига бирорта гэйм бой бермади. Шунга ўхшаш натижа 2014 йилда Серена Уильямс томонидан қайд этилганди: 32 гэйм.

Эмма "Катта дубулға" туркумидаги мусобақаларда чемпион бўлиш борасида Мария Шараповадан кейинги натижани қайд этди. Россиялик афсона 2004 йилда "Уимблдон"ни ютган пайтида 17 ёшда бўлган эди. Радукану АШҚ очиқ чемпионатининг рейтингда кучли 100 таликка кирмаган иккинчи ғолибаси бўлди.

Турнир якунига кўра, британиялик теннисчи жаҳон тасниф жадвалида 150-ўриндан 23-поғонага кўтарилди. Чемпионлик унга 2040 балл тақдим этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар