Энди бу ўйинчилар Сульшерга керак эмас

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида жуда фаол ишлади ва жамоа таркибига Криштиану Роналду, Рафаэль Варан ва Жейдон Санчо каби юлдузларни қўшиб олди. Энди клуб мутасаддилари асосий таркибга кира олмаётган ва катта маош олаётган ўйинчилардан қутилмоқчи.

Сульшер шогирдларига Англия премьер-лигасининг ўзидан харидор чиқмоқда. Хусусан. Нидерландиялик плеймейкер Донни ван де Бек анчадан бери “Эвертон” кузатуви остида. Бу жамоа қишда ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Шунингдек, Антони Марсьяль ҳам ўзига янги жамоа қидира бошлади. Роналду келганидан кейин франциялик ҳужумчи захирага михланиб қолди. Уни “Тоттенхэм” ўз сафига чорламоқда ва бу трансфер учун манчестерликларга 40 миллион евро таклиф қиляпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!