Энди Куманга ҳеч ким ишонмайди

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман охирги учрашувдан сўнг, Каталония клубини бошқариш имкониятини деярли йўқотди, деб хабар бермоқда журналист Хави Мигель.

Манбага кўра, жамоанинг етакчи футболчилари нидерландиялик мутахассисни қўллаб-қувватлашни тўхтатган. Уларнинг Куманга бўлган ишончи йўқолган.

Таъкидланишича, Куман "Атлетико"га қарши ўйинда ўтказиб юборилган биринчи голда Нико Гонсалесни очиқчасига айблагани ҳеч кимга ёқмаган. Ёш ярим ҳимоячи биринчи бўлимдан кейиноқ захирага олингандан сўнг, тушкунликка тушган ва мураббийнинг эътирозлари уни янада қаттиқроқ ранжитган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” кеча Мадридда “Атлетико”га 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Каталонияликлар Ла Лига мусобақа жадвалида 9-ўринда боришмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)