Энг қиммат таркибга эга жамоа номи эълон қилинди

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES)  бугунги кунда энг қиммат таркибга эга жамоаларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди.

Мазкур ташкилот кучли бешлик чемпионатлари – Англия премьер-лигаси, Испания примераси, Германия Бундеслигаси, Италия А Серияси ва Франциянинг Лига 1 турнирларидаги жамоалар таркиби қийматини ўрганиб чиқди.

Айни пайтда энг қиммат таркибга Хосеп Гвардиола устозлик қилмоқда. “Манчестер Сити” таркибидаги футболчиларнинг умумий трансфер суммаси 1,28 миллиард еврони ташкил қилди.

Кулич ўнликка қуйидаги жамоалар киритилди:

  1. “Манчестер Сити” (Англия) — € 1,280 млрд
  2. “Манчестер Юнайтед” (Англия) – € 1,214 млрд
  3. “Челси” (Англия) – € 946 млн
  4. “Барселона” (Испания) — € 896 млн
  5. “Бавария” (Германия) — € 890 млн
  6. “Ливерпуль” (Англия) — € 868 млн
  7. “Реал” (Испания) — € 846 млн
  8. “Пари Сен-Жермен” (Франция) — € 808 млн
  9. “Боруссия” Дортмунд (Германия) – € 687 млн
  10. “Атлетико” (Испания) — € 662 млн.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)