Енгил атлетика: Ҳамюртларимиз Осиё ўйинлари рекордини янгилаб, олтин ва кумуш медалларини бўлишиб олишди

Осиё ўйинларининг бугунги куни ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш баҳсларида ҳамюртларимиз Светлана Радзивил ва Надия Дусановалар ўз иштирокларини якунлашди.

Хусусан, ҳар иккала спортчимиз олтин ва кумуш медалларини ўзаро бўлишиб олишди. Хусусан, Светлана Радзивил 1,96 метрни забт этган ҳолда, олтин медални қўлга киритган бўлса, Надия Дусанова 1,94 метрга сакради ва кумуш медаль соҳибасига айланди. Кучли учликни эса 1,84 метрни забт этган қозоғистонлик Надежда Дубовицкая якунлаб берди.

Қайд этиш лозим, Радзивил ушбу натижаси орқали ўзининг 2010 йилда Гуанжоуда ўрнатган Осиё ўйинлари рекордини янгилади.

Шу билан медаллар жамғармаси бўйича норасмий рейтингда ҳамюртларимиз 12 та олтин, 17 та кумуш ва 16 та бронза - жами 45 та медаль билан медаллар жамғариш бўйича норасмий рейтингда 7-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!