Энтони Жошуанинг Александр Усикка қарши жанг учун оладиган гонорари маълум бўлди

Энг оғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO ва IBO  йўналишлари чемпиони Энтони Жошуанинг украиналик Aлександр Усикга қарши жанг учун оладиган гонорари маълум бўлди.

Жошуа ушбу жанг учун 15 миллион фунт олиши кафолатланган. Усик эса бу жангдан 3 миллион фунт стерлинг кафолатланган гонарарга эга бўлади.

Усикнинг промоутери Aлександр Красюкнинг айтишича, у мазкур тўқнашувда ўз фаолиятидаги энг катта гонорарни олади.

Маълумот учун, Жошуа-Усик жанги 25 сентябрь куни Буюк Британияда ташкил этилади. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)