Эриксеннинг юраги нега тўхтаб қолди? Унинг собиқ шифокори жавоб берди!

Европа чемпионати учрашувида Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен бир ўлимдан қолгани ҳамон муҳокама қилинмоқда. Бўлган воқеага “Тоттенхэм”нинг собиқ шифокори Санжай Шарма ўз муносабатини билдирди.

- Агар ҳақиқатан юрак-ўпка реанимацияси юз бериб, шифокорлар дефибриллятордан фойдаланган бўлса, Эриксеннинг юраги тўхтаб қолган.  У тўп томон ҳаракат қилаётган эди, лекин оёқлари ўзига бўйсунмади ва у йиқилди.

Йиқилган пайтдан юракни қайта уришига эришгунича кетадиган вақтда ҳар бир дақиқада одамнинг аҳволи ёмонлашиб бораверади. Агар реанимация 5-6 дақиқа давом этса, оддий одам учун натижа даҳшатли бўлади. Эриксен футболчи ва унинг қон айланиш тизими яхши шакллангани қўл келди.

Эриксен “Тоттенхэм”да ўйнаган пайтлари биз турли тест ва текширувлар ўтказардик ва саломатлигида бирор нуқсон йўқ эди. Бу ерда эса, гап коронавирусда бўлиши мумкин. Бу вирус юракда майда чандиқчалар ҳосил қилади, - деди профессор Шарма.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар