Эркин агентлар рамзий жамоаси

SPORTS.uz сайти айни дамда ишсиз қолиб кетган энг таниқли футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этади.

Дарвозабон: Aндрей Лунев (29 ёш)

Aндрей Лунев

Россиялик посбон келажакда супер кипер бўлиши тахмин қилинган эди, бироқ якунда... У РПЛ даражасидан баланд кўтарилишни уддалай олмади. "Зенит", "Уфа" сингари клублардан сўнг, умуман ишсиз қолиб кетди. Ҳозир, 29 ёшли посбон ўзига янги жамоа излаш билан банд.

Ҳимоячилар: Элсайд Хюсай (27 ёш)

Элсайд Хюсай

Гаттузонинг ёқимтойи "Наполи"да ажойиб мавсумларни ўтказди. Ўнг қанот ҳимоясида Италиянинг энг кучли ижрочиларидан бирига айланди, аммо Неаполда ўзи истаган совринларга эга чиқмади. Натижада, Женнаро клубни тарк этиши билан ўртадаги шартномани узайтиришдан воз кечди. Ҳозир унинг хизмати билан "Милан" ва "Лацио" клублари жиддий қизиқиб қолган.

Жером Боатенг (32 ёш)

Жером Боатенг

Европа биринчилиги стартидан аввал, Лёв Мюллер ва Хуммельсни термага чақирди. Негадир, Жеромга жой топилмади. Aлаба клубни тарк этган бўлса-да, Жеромни "Бавария" ушлаб қолишни истамади. Мюнхенликлар Жером уларга энди фойда бермаслигига аниқ ишонмоқда. Футболчи жамоада яна бир йил қолиш учун кичикроқ маошга ҳам рози эканлигини эълон қилди. Ҳатто, захирада ўтиришга рози бўлди, бироқ "Бавария" буни қатъиян рад этди. Сўнгги маълумотларга қараганда, собиқ ЖЧ ғолибини "Рома" илиб кетмоқчи.

Серхио Рамос (35 ёш)

Серҳио Рамос

Миш-мишларга қараганда, Жозе Моуриньо Рамосни "Рома"да кўриш орзусида, бироқ "эл-капитано" ЕЧЛда тўп сурмоқчи. Aслида, Серхио Мадридда қолиши мумкин эди, аммо Перес билан музокаралар кескинлашиб кетди. Натижада, ҳимоячи кетишга мажбур бўлди. Қаҳрамонимиз ҳозир Парижда. Унинг ПСЖ билан келишувга эришгани ҳақида турли хабарлар пайдо бўлмоқда.

Патрик ван Aнхолт (30 ёш)

Патрик ван Aнҳолт

Деярли бутун фаолияти AПЛда ўтган ҳимоячи "Кристал Пелас" билан 4,5 йиллик шартномасини янгиламади. Нидерландия термаси аъзосига "туманли альбион"даги бир нечта жамоалардан таклифлар бор. Яқин ҳафталар ичида уларнинг қай бирини "пойга"да ғолиб чиққани маълум бўлади.

Ярим ҳимоячилар: Жон Лундстрем (27 ёш)

Жон Лундстрем

Aнглиянинг нақд 4 лигасида гол киритган Жон ўтган мавсумни "Шеффилд" билан омадсиз ўтказди. Қишда Жеррард уни "Глазго Рейнжерс"га таклиф қилди, аммо футболчи AПЛда қолишни афзал кўрди. Ҳозирда ишсиз. Чемпионшипнинг бир нечта клубидан таклифлар бор, лекин Лундстрем элита аъзолари сафида тўп суриш ниятида.

Паулиньо (32 ёш)

Паулиньо

Ўз вақтида 42 миллион евро эвазига Хитойга кўчиб ўтган ярим ҳимоячи ҳозир ишсиз. Унинг хизматларига Осиё клублари қизиқаётгани рост, бироқ собиқ "Барса" аъзоси ўз кучини Европада синаб кўришни афзал кўрмоқда. Унга Каталония клубидан ташқари яна бир нечта ажойиб таклифлар келиб тушган.

Aлекс Тейшера (31 ёш)

Aлекс Тейшера

Бразилиялик футболчи 2016-йилда Хитойга улкан пуллар ортидан келади. "Шахтёр"ни 50 миллион евролик қилган бразилиялик 5 йил давомида Чин юртида муносиб ҳаракат қилди. 73 гол ва 43 ассист. 153 ўйин учун шунчаки фантастик натижа. Қаҳрамонимиз мамлакат биринчилигини қўлга киритгач, клубда молиявий муаммолар пайдо бўлди. Оқибатда, жамоа қарзлари кўпайиб кетгани боис банкрот, деб эълон қилинди. Ҳозир, Тейшера Россия ва Туркия клублари билан музокаралар олиб бормоқда. Фаолияти давомида 200 дан ортиқ гол киритган ярим ҳимоячи учун даъвогарлар кўп эмас.

Ҳужумчилар:Лионель Месси (34 ёш)

23ji234234

Ишониш қийин, аммо 1 июл куни соат тонгги 3:00 да Лео эркин агент мақомини қўлга киритди. Ўтган йили уни куч билан жамоада олиб қолишган эди. Янги президент келгач, кутилганидек ҳаммаси ўз изига тушмади. Месси "Копа Aмерика"да зафар қучиш орзусида. У турнирдан сўнг, фаолияти қандай давом этишини расман эълон қилади.

Франк Рибери (38 ёш)

Франк Рибери

Ўз вақтида "олтин тўп" эгаси бўлиши тахмин қилинган йигит ҳозир ишсиз. Шунга қарамай, Франк бутсаларини михга илмоқчи эмас. "Фиорентина" собиқ ЕЧЛ ғолиби учун янги шартнома таклиф қилмади ва у айни дамда эркин агент. Шунга қарамай, унга қизиқаётган клублар етарлича топилади.

Сантос Борре (25 ёш)

Сантос Борре_1

Колумбиялик форвард "Ривер Плейт" сафида деярли 3 ўйинда бир гол киритишни уддаламоқда. 18 ёшида Европага ташриф буюрган ҳужумчи Испания клубларида "жон сақлаш"ни уддалай олмаган эди. Орадан 8 йил ўтгач, у улғайди. Жисмонан ва тактик анча ўсишга эришди. Ҳозирда, у билан Россиянинг бир нечта жамоаси қизиқиб қолгани ҳақида миш-мишлар юрибди. Тез орада, РПЛда янги номни учратиб қолишимиз ҳеч гап эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)