Эркинжон Турдимов

Самарқанднинг «Динамо» жамоаси про-лигадаги икки йиллик иштирокидан кейин жорий йилги мавсум якунланишидан тўрт тур аввал “Суперлига-2022” йўлланмасини қўлга киритди.

«Динамо» клуби элитага қайтгач, Самарқанд вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов фейсбукдаги саҳифаси орқали табрик йўллади.

«Азиз самарқандликлар! Севимли футбол жамоамиз «Динамо» 2022 йилда Суперлигада тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритди. Шу муносабат билан бутун вилоятимиз аҳлини, барча футбол ишқибозларини табриклайман!

«Динамо» профессионал футбол клуби аъзоларига Суперлига ўйинларида омад ва зафарлар ёр бўлсин!», - дея ёзилади вилоят ҳокимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, Самарқанднинг «Динамо» клуби ва Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси про-лигадан Суперлигага йўлланма олишди.

"Динамо" матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар