Эрон ютди, аммо биз енгилмадик!

Эрон терма жамоаси билан ўйиннинг сўнгги 5 дақиқасини томоша қилгач, қалбимда ғурур ҳисси пайдо бўлди. Матч якунланиши арафасида ҳакамлар футзалдаги "ВАР"га мурожаат қилди. Ўша пайтда, экранларимизда Эрон терма жамоаси бош мураббийи намойиш этилди. Унинг нигоҳларида қўрқув шундоққина кўриниб турган эди. Пенальти белгиланмагач, у чуқур нафас олди. Ўша лаҳзаларда ичимдан бир ҳис ўтди : "Демак биз ўз мақсадимизга эришдик."

Дарҳақиқат, ЖЧ аввалида терма жамоамизга юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш вазифаси қўйилган эди. Буни уддалаганимизга рақиб устози нигоҳидаги ҳадик далил. Тўғри, максималистлар термамизнинг 4 ўйиннинг 3 тасини бой берганини факт сифатида кўрсатиши мумкин. Бунга уларнинг ҳаққи бор, бироқ ўша мағлубиятларнинг қай бирида йигитларимизни "жангсиз" таслим бўлганини кўрдингиз? Ҳар бир ўйиндан сўнг, улар паркетни борини ташлаб тарк кетди.

Босиб ўтилган йўл, аниқ тарихда қолади. Бугунги авлод ўз қаҳрамонларини таниб олиши лозим. Айнан улар нафақат спортда, балки ҳаётда ҳам курашдан қочмасликни, муваффақиятсизликдан сўнг, яна оёққа тура олишни, ватан шаъни учун рўпарасидаги рақибнинг кўзларига тик боқиш қандай бўлишини барчамизга кўрсатиб қўйди.

Бугун форсларнинг ғалабасини бизнинг хатолар таъминлади. Мундиалда 9-бор иштирок этаётганини инобатга олсак, улар бу ерда ўзини мезбондек ҳис қилди. Биз ўзимиз учун бегона бўлган "ўрмонда" рақиб билан тўқнаш келдик. Айнан шу омил сабаблигина улар чорак финалга йўл олди. Бошқа бирорта аспектда Эрондан ортда қолмадик. Сиз ўйиндан сўнг қайд этилган статистикага эътибор беринг! Барча жабҳада йигитларимиз дунёнинг энг кучли футзалчиларидан яхшироқ ҳаракат қилганини кўрсатиб турибди.

34kgo43kgo3kg

Тўғриси, сўнгги бор мағлубиятга учраб, жамоамиз билан фахрланганимизни эслай олмайман. Бугун Эрон ўз даражасини кўрсатди, ҳатто захира кучларини ҳам ўртага ташлашга мажбур бўлди. Бизникилар эса, ўз бўйидан баландроқ сакраб юборди. Бу парвоз, бутун дунё кўз ўнгида содир бўлди. Ўйлашимча, Литвадаги паркетда кўксида Ўзбекистон байроғи туширилган футболкаларда ҳаракат қилган ҳар футзалчи, мураббий Ватанга ёруғ юз билан қайтиб келишга ҳақли! Биз бу мундиални ҳали кўп эслаб юрамиз. Йиллар ўтиб, сиздан Литвадаги мундиалда қандай иштирок этганмиз, деб фарзандингиз сўраб қолса, кўз ўнгингизга нима келади? Анасхон Раҳматовнинг Миср дарвозасига урган шедевр голими? Бутун Эронни оёққа турғазган нимчорак финал учрашувими? Ўйиндан сўнг, сардоримиз - Дилшод Раҳматовнинг кўзларидаги ёшми? Тўғриси, билмадим, аммо бир нарса аниқ. Сиз савол эгасига: "Терма жамоамиз ўша мусобақада зўр ўйнаган!" дейишингиз аниқ.

Литвадаги форум термамиз учун якунига етди. Эмоциялар, ширин ҳислар ва меҳнатингиз учун миннатдорлик билдираман. Бугун миллатимизнинг характери янги босқичга кўтарилганини кўриб, юракда фахр туйғусини ҳис этдим. Бугун, ҳар бир ўзбекнинг қалби қалқиди. Ҳаммаси учун раҳмат йигитлар.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
26/09/2021 20:46
"«Тўғриси Сўнги бор мағлубиятга учраб, қачон жамоамиз билан фаҳрланганимизни эслай олмайман"»- жуда тўғри фикирлар. Гарчан Эронга 8:9 ҳисобида мағлуб бўлган эрсакда мен ўша оқшом йигитлар кўрсатган ўйин билан фаҳрландим. Ўзбек эканимиздан ғурурландим. Қани эди Футболдаги МТЖ ҳам ҳеч бўлмаганда оҳирги ЖЧ саралаш ўйинда Саудияга шундай жанг таклиф этиб мағлубиятга учраганида. Деган ўй фикирлар беиҳтиёр келади миямга. ЙИГИТЛАРГА БАРЧАСИ УЧУН РАҲМАТ. БИЗ КЎРДИК ЛИТВАДАГИ ЎЗБЕК МУҲЛИСЛАРИ ҲАМ МЕҲМОНҲОНАГА ҚАЙТГАЧ ҲАМ УЛАРНИ ЗЎР ОЛҚИШЛАШДИ.МЕН ФАҲРЛАНДИМ ЎЗБЕКЛИГИМДАН.
Р А Ҳ М А Т.
&
Бухорий Шариф
26/09/2021 20:46
"«Тўғриси Сўнги бор мағлубиятга учраб, қачон жамоамиз билан фаҳрланганимизни эслай олмайман"»- жуда тўғри фикирлар. Гарчан Эронга 8:9 ҳисобида мағлуб бўлган эрсакда мен ўша оқшом йигитлар кўрсатган ўйин билан фаҳрландим. Ўзбек эканимиздан ғурурландим. Қани эди Футболдаги МТЖ ҳам ҳеч бўлмаганда оҳирги ЖЧ саралаш ўйинда Саудияга шундай жанг таклиф этиб мағлубиятга учраганида. Деган ўй фикирлар беиҳтиёр келади миямга. ЙИГИТЛАРГА БАРЧАСИ УЧУН РАҲМАТ. БИЗ КЎРДИК ЛИТВАДАГИ ЎЗБЕК МУҲЛИСЛАРИ ҲАМ МЕҲМОНҲОНАГА ҚАЙТГАЧ ҲАМ УЛАРНИ ЗЎР ОЛҚИШЛАШДИ.МЕН ФАҲРЛАНДИМ ЎЗБЕКЛИГИМДАН.
Р А Ҳ М А Т.
&
Ганишер
25/09/2021 05:53
Офарин Футзалчилартмизга, гап йуқ, яна 30 секунд уйнаганда аниқ Эронни ютиб қуярдик,,тасанно йигитлар, омадларингни берсин, Хамиша яратган эгам қуллаб турсин,,
solijon bobokulov
25/09/2021 00:12
Yengilmadik.
Ofat tusiga kirdi bu xato