Эррол Спенс вазн кўтармоқчи. Унинг камарига эса ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров даъвогар

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) WBC ва IBF йўналиши чемпиони бўлиб турган Эррол Спенс (27-0, 21КО) вазн кўтариш борасида ўз фикрларини билдирди.

"Катта эҳтимол билан бу вазнда яна 2 та жангим қолди. Мен Top Rank компанияси билан Теренс Кроуфордга қарши жанг учун имкониятлар ҳақида қатъий гаплашиб олишим керак. Агар натижа бўлмаса, супер ярим ўрта вазнга (-69,8 кг) ўтаман. Пакьяо билан баҳсдан сўнг Теренс Кроуфордга қарши жанг бўлишига умид қилиб қоламан", - деди Спенс.

Эслатиб ўтамиз, Эррол Спенс ўзининг навбатдаги жангини 21 август куни Мэнни Пакьяога қарши ўтказади. Унга тегишли бўлган IBF жаҳон чемпионлик камарига эса Қудратилло Абдуқаҳҳоров мажбурий даъвогар. Агар Спенс вазн кўтариб камарларни вакант қилса, ҳамюртимизда ушбу камарга жанг қилиш имконияти янада ошади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
24/06/2021 12:12
Cпенс куркок! 3йилдан бери кочиб юрибди.

Минбар

Барча блоглар