Эшитдингизми? "Навбаҳор" "Бунёдкор"нинг яна бир футболчисига қизиқяпти

Якунланган мавсумни "Бунёдкор" сафида ўтказган ҳужумчи Иброҳим Томива жамоасини ўзгартириши мумкин. 

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, нигериялик футболчи хизматига таркибини сезирарли даражада кучайтираётган "Навбаҳор" қизиқиш билдирмоқда. Томива айни дамда ватанига учиб кетган, агар томонлар келишувга эришса, янги мавсумни ҳужумчи "лочинлар" сафида бошлайди.

23 ёшли форвард ўтган мавсум "қалдирғочлар" сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fanat Navbahor Fc
01/01/2022 16:03
Navbahor uchun yahshi variant