Евро-2020. Бельгия - Италия: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган Бельгия - Италия тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

Бельгия

  • Ромелу Лукаку 45'

ЕВРО - финал round_Quarter Finals

03/07/2021, 00:00

1
:
2
Тугади

Италия

  • Николо Барелла 31'
  • Лоренцо Инсинье 44'

Стадион: Fussball Arena Munich 12984 томошабин

Бош ҳакам: Slavko Vincic

45'
90'

  • 90+7'

    Учрашув якунланди. Италия ярим финалда!

  • 90+6'

    ЙЎҚ! Бельгия охирги имкониятдан ҳам фойдалана олмади.

  • 90+6'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Кьеллини майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

  • 90+5'

    Ўйин сўнгини бельгияликлар ҳужумда ўтказмоқда. Аммо фойда бўлмаяпти.

  • 90+4'

    Доннарумма ҳаводан оҳиста келаётган тўпни осонликча ушлаб олди ва бир неча сония майдонда ётди.

  • 90+3'

    Қўполликлар сони бироз ортиб кетди. Ҳакам ўйин назоратини бироз қўлдан чиқарди.

  • 90+2'

    Жанлуижи Доннаруммага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 90+1'

    Рақиб жарима майдони ичида Витсель Доннаруммага нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 90+1'

    Кьеза ўз ўрнини Толоига бўшатиб берди.

  • 90'

    Асосий вақтга 5 дақиқа қўшилди.

  • 90'

    Кевиннинг зарбасидан кейин тўп жонли девордаги Берардининг қўлига тегди. Футболчига сариқ карточка ва яқинроқ масофадан стандарт.

  • 89'

    Жарима майдони остонасида Де Брюйне йиқитилди. Бельгияда яхши стандарт вазият.

  • 87'

    "Қизил иблислар" ҳужумларни якунлай олмаяпти.

  • 86'

    Доку "ёндириб ташламоқда". Бу сафар жарима майдонига ёриб кирган Жереми тўхтатилди.

  • 85'

    Мартинес шогирдлари позицион ҳужум уюштирмоқда. Италия прессингда.

  • 84'

    Қанотдан марказга рейд уюштирган Докунинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 83'

    Аксель Витселнинг жарима майдонига оширган тўпи Эмерсондан ўтмади. 

  • 82'

    Дрис Мертенс ҳужумда қоида бузди. Бу орқали у жамоасига панд берди.

  • 80'

    Табиийки, сўнгги дақиқаларни бельгияликлар фаолроқ ўтказмоқда.

  • 78'

    Лоренцо Инсинье ва Спинаццола ўрнига Доменико Берарди ҳамда Эмерсон ўйинга қўшилди.

  • 76'

    Леонардо Спинаццола ҳам оёқ пайларини тортиб олди ва дарҳол алмаштиришни сўради.

  • 75'

    Ромелу Лукакунинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб Доннарумманинг қўлларига бориб тушди.

  • 74'

    Манчинидан ҳам жавоб: Верратти ва Иммобиле ўрнига Кристанте ва Белотти ўйинни давом эттиради.

  • 73'

    Шадли ўз ўрнини Денис Пратга бўшатиб берди.

  • 72'

    Ҳозиргина майдонга тушган Шадли оёқ пайларини жароҳатлаб олди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 71'

    Шадлининг узатмасидан кейин Лукаку тўпга ета олмади. Яна бир қулай имконият қўлдан кетди.

  • 70'

    Тилеманс ва Менье ўрнига Шадли ҳамда Мартенс ўйинга қўшилди.

  • 68'

    Кевин Де Брюйненинг рейди жамоаси учун муваффақиятсиз якунланди.

  • 66'

    Инсиньенинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 63'

    Кьезанинг ўткир бурчакдан берган пасига шериклари ета олмади.

  • 62'

    Тўп назорати италияликлар томонда бўлиб турибди.

  • 60'

    Қандай вазият?! Лукаку 5 метр масофадан дарвозани ишғол эта олмади. Кучсиз зарба йўлига Спинаццола ғов бўлди.

  • 58'

    Йўқ. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 58'

    Де Брюйне жарима майдони ичида рақибини йиқитгандек кўринди. Вазият пенальтига сабаб бўлиши мумкин.

  • 57'

    Италияликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 56'

    Ди Лоренцони ортда қолдирган Доку жарима майдони марказига пас берди. Доннарумма тўпни ушлаб олди.

  • 55'

    "Мовий гвардия" ҳимоячилари Лукакуни тўлиқ зарарсизлантирмоқда. Ромелу жамоадошларидан узилиб қолди.

  • 54'

    Бельгияликлар ҳужумда нима қилишни билмай қоляпти. Италиянинг даражаси баландроқлиги сезиляпти.

  • 52'

    Кьезанинг узатмасига Иммобиле зарба бера олмади.

  • 51'

    Лукаку берган пасга ета олмаган Кевин Жоржиньога нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 50'

    Де Брюйненинг ажойиб узатмасига Доку ета олмади.

  • 48'

    Жарима майдони ичига кирган Инсиньени Менье тўхтатди. 

  • 47'

    Кьезанинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 46'

    Лоренцо Инсиньенинг узатмасига Кьеза ета олмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар қайтди. Навбат бизники!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    ГООООООООООООЛ! Бельгия ўйинга қайтди!

    Нуқта қаршисига келган Лукаку дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 45+1'

    Италияликлар ёппасига эътироз билдира бошлади. Ҳакам ВАРни кўрмоқчи.

  • 45'

    Жарима майдонига ёриб кирган Доку йиқитилди. Бу - пенальти!

  • 44'

    ГОООООООООООЛ! Италия ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Лоренцо Инсиньенинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

  • 42'

    Бўлим сўнгини Италия фаолроқ ўтказмоқда.

  • 41'

    Федерико Кьезанинг айлантириб берган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 39'

    Юри Тилеманснинг жарима майдонига берган пасини шерикларидан ҳеч ким дарвозага йўллай олмади.

  • 38'

    Энди "қизил иблислар" рақибни жарима майдонига қамаб қўйди. Аммо хавфли зарбадан дарак йўқ.

  • 36'

    Рақибнинг кучли прессингидан кейин бельгияликлар хато қила бошлади.

  • 35'

    Ҳисобни очиб олган Манчини шогирдлари тўп назоратини қўлга олди.

  • 34'

    Меньенинг узатмасидан кейин Жоржиньога теккан тўп дарвозага кириб кетишига бир баҳя қолди. Аммо тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 33'

    Чиро Иммобиле ҳужумда Куртуага нисбатан қоида бузди.

  • 31'

    ГОООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жарима майдони ичига кириб борган Николо Барелла кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

  • 30'

    Италияликлар навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 29'

    Спинаццоланинг узатмасидан кейин Менье тўпни ўтказмади. Италиянинг чап қаноти анча фаол.

  • 28'

    Иккинчи қаватдаги тўпни Вермален Иммобилега қадар ўтказмади.

  • 27'

    Лоренцо Инсиньенинг зарбасидан кейин тўп тўсин ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 27'

    Кьезанинг зарбасидан кейин ҳимоячига теккан тўп дарвозага йўналди. Куртуа хавфни бартараф этди.

  • 26'

    Лукаку ерлатиб берган зарбаси билан узоқ бурчакни аниқ нишонга олди. Доннаруммадан яна бир сейв.

  • 24'

    Қанотда Спинаццола Меньени алдай олмади. Тўп йўқотилди.

  • 23'

    Торган Азарнинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпга эга чиқди.

  • 22'

    Де Брюйненинг кучли зарбасидан кейин Доннарумма супер сейв амалга оширди.

  • 21'

    Жарима майдони ичида Инсинье йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.

  • 21'

    Бу сафар Верраттини йиқитган Тилемансга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 20'

    Қарши ҳужумга қочаётган Тилемансни ушлаб қолган Верратти огоҳлантирилди.

  • 18'

    Роберто Манчини шогирдлари тўп назоратини рақибдан тортиб олди.

  • 17'

    Де Брюйне жарима майдони ташқарисидан "пушка" йўллади. Кьеллини тўпни боши билан қайтарди.

  • 16'

    Тилеманснинг узоқ масофадан берган зарбаси рекошет натижасида ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 15'

    Хушёрликни оширган бельгияликлар тўп назоратини қўлга олди.

  • 14'

    ЙЎҚ! Бонуччидан олдин тўпга теккан Кьеллини офсайдда қолиб кетганлиги туфайли гол бекор қилинди.

  • 13'

    ГОООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Бонуччининг яқин масофадан берган зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

  • 12'

    Кевиннинг бурчакдан етказиб берган тўпини италияликлар узоқлаштирди.

  • 11'

    Меньенинг фаол ҳаракатлари натижасида номинал мезбонлар бурчак тўпини қўлга киритди.

  • 9'

    Бельгияликлар ҳимояда бироз пала-партиш ҳаракат қиляпти. 

  • 8'

    Кичик назорат "скуадро адзурра" томонга ўтди. Энди улар тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 7'

    Мартинес шогирдлари тўпни дарҳол олиб қўйишга уринмоқда.

  • 6'

    Жереми Докунинг жарима майдонига узатган тўпига Лукакудан аввал Доннарумма етиб келди.

  • 6'

    Тўп назорати "қизил иблислар" томонда бўлиб турибди. Италия прессингда.

  • 4'

    Ромелу Лукаку воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 3'

    Де Брюйненинг бурчакдан оширган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 2'

    Федерико Кьеза ҳужумда Азарга нисбатан қоида бузди. 

  • 1'

    Дастлабки сониялардан бельгияликлар хавфли вазият яратди. Бирга-бир вазиятга чиққан Лукаку зарба бера олмади.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Жамоалар тўлиб-тошиб миллий мадҳияларни куйлади! Оз қолди...

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар