Евро-2020. Бугун финал учрашуви бўлиб ўтади!

 Бугун 1 ойдан бери давом этаётган Европа чемпионати ўз якунига етади.

Ҳал қилувчи беллашувда Италия Англияга қарши майдонга тушади. "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтадиган ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да старт олиши режалаштирилган.

Финалга қадар "скуадро адзурра" Туркия, Швейцария, Уэльс, Австрия, Бельгия ҳамда Испания терма жамоаларини мағлуб этган. Англия эса Хорватия, Чехия, Германия, Украина ва Даниядан устун келган. Шотланияга қарши ўйинда томонлар муроса кўчасини танлаган.

Маълумот учун, ушбу финал "уч шерлар" учун илк титулни келтириши мумкин. Инглизлар ҳали қитъа биринчилигида зафар қучмаган. Италия ҳисобида 1 та чемпионлик бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар