Евро-2020. Бугун Португалия, Франция, Испания ўйнайди. Марказий ўйин "Альянц Арена"да

Бугун, 19 июнь куни "Евро-2020" 2-турининг сўнгги 3 та ўйин бўлиб ўтади. Даставвал, "F" гуруҳида Венгрия ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Будапештдаги "Puskas Arena" стадионида ўтадиган мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.

21:00 да эса Мюнхэндаги "Альянц Арена" стадионида Португалия - Германия қарама-қаршилиги бўлиб ўтади. Куннинг сўнгги учрашуви эса (Тошкент вақти билан 00:00) Севилядаги "Эстадио Олимпико де Севилья" стадионида Испания ва Польша терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Барча баҳслар "UzReport" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!