Евро-2020. Чехия ғалаба эвазига Англиядан ўтиб кетди ва пешқадамликни қўлга олди

Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Шотландия ҳамда Чехия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда номинал меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Биринчи бўлим сўнгида Патрик Шик бош билан йўллаган зарбаси орқали ҳисобни очган бўлса, унинг ўзи иккинчи тайм бошида деярли майдон марказидан берган аниқ зарбаси билан орадаги фарқни оширди.

Шундай қилиб, очколари сонини 3 тага етказиб олган чехлар биринчи ўринга кўтарилиб олди. Ушбу гуруҳда шунингдек, Англия ҳамда Хорватия терма жамоалари ҳам ўрин олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)