"Евро-2020". Чехияни мағлуб этган Дания ярим финалга чиқди

Ҳозиргина "Евро-2020" чорак финалидан ўрин олган Чехия ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Бокудаги "Олимпийский" стадионида ўтган беллашувда данияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Томас Дилейни 5-дақиқада ҳисобни очди. 42-дақиқада эса Каспер Дольберг ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Чехиянинг ягона голи эса 49-дақиқада Патрик Шик томонидан киритилди.

Дания мусобақанинг ярим финалида Украина - Англия учрашуви ғолиби билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!