Евро-2020. Дания Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

Европа чемпионати нимчорак финалидан ўрин олган Дания ва Уэльс терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда Каспер Хьюлманд жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида Каспер Дольберг ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади. Иккинчи тайм бошида Дольберг яна бир бор ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Ўйиннинг 88-дақиқасида Матиас Йенсеннинг узатмасидан сўнг Йоаким Мехле орадаги фарқни биттага ошириб қўйди. Орадан икки дақиқа ўтиб Брейтуэйт гол уриб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!