Евро-2020. Нидерландия - Австрия: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати 2-туридан ўрин олган Нидерландия - Австрия тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Нидерландия кейинги босқичда!

  • 90+2'

    Ҳакам томонидан компенсация учун қўшилган дақиқаларни мезбонлар нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Футболчиларнинг жисмоний ҳолати бироз дош бермаётгандек кўринмоқда. Бироқ иккинчи таймда футболчилар бироз тартибли ҳаракат қилаётганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

  • 84'

    Яқин масофадан бош билан йўлланган зарбани Стекеленбург ушлаб олди.

  • 81'

    Алаба тўпни дарвозанинг юқори тўққизлигига жойлаб қўйиши мумкин эди. Аммо бироз ортиқча айланган тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

  • 79'

    Сўнгги дақиқаларда австрияликлар катта куч билан олдинга ўтмоқда.

  • 77'

    Нидерландиянинг баланд бўйли ҳимоячилари рақиб узатмаларини бирин-кетин қайтариб юбормоқда.

  • 75'

    Де Рон ўз ўрнини Гравенберхга бўшатиб берди.

  • 72'

    Австриялик футболчининг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Гол ўткамзиб юборган меҳмонлар фаоллашди.

  • 69'

    Алабанинг жарима майдонига оширган тўпини Хинтереггер дарвозага йўллади. Ноаниқ.

  • 67'

    ГООООООООЛ! Нидерландияликлар ҳисобдаги фарқни оширди.

    Маленнинг узатмасидан кейин Дюмфрис ҳисобдаги фарқни оширди.

  • 64'

    Де Бур шогирдларининг босими рақибни хато қилишга мажбур этмоқда.

  • 62'

    Вегхорстнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 61'

    Де Лихтнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

  • 60'

    Бурчакдан оширилган тўпни Де Врей дарвозага йўллади. Дарвозабондан чиройли сейв.

  • 58'

    Ўйин "лолалар юрти вакиллари"нинг устунлиги остида давом этмоқда.

  • 55'

    Ўнг қанотдан олдинга ўтган Думфрис ҳужумни муваффақиятли давом эттира олмади.

  • 53'

    Иккинчи таймда ҳам "учар голландлар" тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 50'

    Вегхорст офсайдда қолиб кетди. Тўп меҳмонларга қайтариб берилади.

  • 48'

    Забитцернинг зарбасидан кейин тўп ҳимоядагилардан ўтмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Ўйиннинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Депайнинг уриниши омадсиз чиқди.

  • 42'

    Бўлим ўз якунига етиб бормоқда. Бизда футболчилар ҳамон суст ҳаракат қиляпти.

  • 40'

    Грегоричга сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди. Аммо арбитр бу сафар ҳам жим.

  • 38'

    Майдонда "брак" паслар сони кўпайиб кетди. Вақт шунчаки ўтиб кетмоқда.

  • 35'

    Тўп Де Бур шогирдларида бўлиб турибди. Нидерландияликлардан бошқа нима ҳам кутиш мумкин?!

  • 32'

    Стефан Де Врей огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ рефери оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 30'

    Ўйин кескин курашларга бой ўтмоқда. Бу ҳужумларда эмас, яккакурашларда сезиляпти.

  • 28'

    Австриялик футболчининг яқин масофадан берган зарбаси муваффақиятсиз чиқди.

  • 26'

    Меҳмонлар нормадан кўпроқ вазиятларда хатоларга йўл қўймоқда.

  • 24'

    Мемфис Депайнинг ўткир бурчакдан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 22'

    Икки рақибини алдаб ўтган Де Йонг йиқитилди. Ҳакам хуштагини чалди.

  • 20'

    Пенальтига сабаб бўлиб қолган Алаба ўз хатосини тузатиш учун ҳар ерда ҳозир-у нозир бўлмоқда.

  • 18'

    Темп пасайди. Австрияликлар ўйинга фаоллик қўшишга уринмоқда.

  • 15'

    Жарима майдонига оширилган тўпни меҳмонлар посбони ушлаб олди.

  • 13'

    Назорат мезбонлар томонда бўлиб турибди. Австрияликлар қарши ҳужумларда ўз омадини синаяпти.

  • 11'

    ГООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Нуқта қаршисига келган Депай ўзидан ўнг бурчакка аниқ зарба бериб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 9'

    ВАРни ўз кўзлари билан кўрган рефери пенальти белгилади.

  • 8'

    Худди ўша нуқтада бу сафар Думфрисга нисбатан қоида бузилди.

  • 7'

    Жарима майдонига ёриб кирган Де Врей йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятни симуляция деб топди.

  • 4'

    Нидерландияликлар ўз услубида. Улар тўп назоратини қўлга олишга интиляпти.

  • 2'

    Футболчилар илк дақиқаларни қизишиб олиш учун ўтказмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!