"Евро-2020"нинг энг яхши футболчиси янги клуби сафига қачон бориб қўшилиши маълум бўлди

Яқиндагина Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионига айланган Жанлуижи Доннарумма тез орада янги клуби таркибига бориб қўшилади.

22 ёшли дарвозабон фаолиятини ПСЖ жамоасида давом эттиради. Маълумотларга кўра, у эртага Парижга учиб боради ва тиббий кўрикдан ўтади.

Доннарумма у ерда бир кунни шартнома имзолаш, мураббийлар штаби ва жамоа аъзолари билан танишишга сарфлайди. Кейин, дам олишга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Жанлуижи Доннарумма "Милан"ни эркин агент сифатида тарк этди. У ортда қолган "Евро-2020" мусобақасининг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!