Испания терма жамоасининг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Педри Европа чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб топилади. Бу ҳақда Испаниянинг машҳур Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Ушбу тоифадаги ҳар қандай бошқа футболчининг ғалабаси кутилмаган ҳол бўлиб қолади, чунки Педри ҳозирда ғолибни танлайдиган УЕФА техник кузатувчилари орасида биринчи ўринда турибди. Бу ҳақда ишончли манба хабар бермоқда, дейилади Sport нашрида.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси “Евро-2020”нинг ярим финалига қадар етиб борди. Луис Энрике шогирдлари финал остонасида Италияга имкониятни бой бериб қўйишди.

Педри Европа чемпионатида 629 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар