"Евро-2020"нинг гуруҳ босқич 1-турида кимлар энг кўп масофани босиб ўтди?

УЕФА матбуот хизмати “Евро-2020” гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувларидан сўнг барча статистик маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра, Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин Бельгия (0: 3) билан ўйинда 12,4 км масофани босиб ўтди. Бу эса Европа чемпионатининг 1-туридаги энг яхши натижа бўлди.

Қуйидаги бешта футболчи “Евро-2020”нинг 1-турида энг кўп масофа босиб ўтди:

1.Александр Головин (Россия / «Монако») – 12,4 км

2.Адам Надь (Венгрия / «Бристоль Сити») – 12 км;

3-4. Владимир Дарида (Чехия / «Герта») – 11,9 км;

3-4. Леандер Дендонкер (Бельгия / «Вулверхэмптон») – 11,9 км;

5. Магомед Оздоев (Россия / «Зенит») – 11,8 км.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!