Евро қаҳрамони ким бўлди?

Италиянинг Европа чемпионлигини қўлга киритишига улкан ҳисса қўшган дарвозабон Жанлуижи Доннарумма мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Айни пайтда жамоасиз қолган Доннарумма Дания дарвозасини қўриқлаган Петер Шмейхелдан кейин қитъа чемпионатининг энг зўр ўйинчиси бўлган иккинчи посбонга айланди.

Мусобақа давомида истеъдодли голгипер иккита пенальтилар сериясида жамоаси ғалабасини таъминлади.  

Финал учрашувида Италия терма жамоаси инглизлар билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида эса, Доннарумманинг ишончли ўйини жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!