Европа чемпионати рекордчиси

Польша чемпионатида иштирок этувчи "Погонь" клуби ярим ҳимоячиси Каспер Козловски фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Италиялик журналист-инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, 17 ёшли польшалик футболчининг хизматларига "Ювентус" ва "Кальяри" клубларидан жиддий қизиқишлар бор. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Қайд этиш лозимки, Козловски ҳозир Польша терма жамоаси сафида “Евро-2020”да иштирок этмоқда. Эътиборлиси, у Европа чемпионатлари тарихида майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирди. У 17 ёш 246 кунлик пайтида қитъа чемпионатида майдонга тушди.

Польша терма жамоаси "Евро-2020"даги навбатдаги учрашувини 23 июнь куни Швеция терма жамоасига қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар