Европа чемпиони бўлган футболчи дарров МЮдан таклиф олди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ўнг қанот ҳимоячиси Аарон Ван-Биссакага муносиб рақобатчи олиб келишни режа қилмоқда.

Англиялик мутасаддилари Европа чемпионати давомида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жованни Ди Лоренцо ҳаракатларини синчковлик билан кузатиб борди.

“Наполи”нинг 27 ёшли футболчи 17 миллион фунтга баҳоланмоқда. Унинг неаполликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.

Жованни Ди Лоренцо Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионатининг еттита учрашувидан олтитасида майдонга тушди ва олтин медаль соҳиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!