Европада кўп гол урадиган вундеркинд пайдо бўлди

Мюнхен клуби раҳбарияти яқин келажакда жамоанинг асосий тўпурари  Роберт Левандовски ўрнини босишга қодир ҳужумчи топди.

“Бавария” мутасаддилари “Зальцбург”нинг 19 ёшли ҳужумчиси  Карим Адейемининг трансфер ҳуқуқини сотиб олмоқчи. Германиялик истеъдод эгасига “Барселона” ва “Ливерпуль”дан ҳам жиддий қизиқиш бўлмоқда.

“Зальцбург” раҳбарияти ёш футболчини 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Карим Адейеми жорий мавсумда Австрия чемпионатида олтита учрашувда майдонга тушиб, олтита гол урди ва битта голли пас оширди. Шунингдек, кун кеча Германия терма жамоаси сафида дебютини нишонлаб, Арманистон дарвозасини  ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!