Европага Техасдан тўпурар келади

АҚШ чемпионатида “Даллас” шарафини ҳимоя қилаётган Рикардо Пепи ўз кучини Европада синаб кўрмоқчи. Келиб чиқиши мексикалик бўлган ҳужумчи “Челси”да ўйнашни орзу қилаётганини яширмаяпти.

Рикардо Пепи миллий чемпионатда яхши ўйнаяпти. У 25 та учрашувда рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилди ва иккита голли пас оширди.

- Мен ҳали ёшман ва ўрганадиган нарсаларим кўп. Бир кун келиб, Европага йўл оламан. Мен “Челси” ва “Реал” каби қудратли клубларда ўйнашни истайман. Кимдир буни катта орзу, дейиши мумкин. Лекин мен ўз олдимга ана шундай мақсад қўйганман, - деди Рикардо Пепи.

Маълумотларга қараганда, “Челси” АҚШ чемпионатидаги истеъдодли ўйинчиларни кузатиб боради. Пепи ҳам лондонлик скаутлар назарига тушган. Бироқ, “Челси” вакиллари ёш футболчини академияга таклиф этиш борасида сўнгги қарорни қабул қилгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)