Европага йўл ёхуд Беларусдаги легионерларимиздан янгилик кутяпмиз...

Беларусь чемпионати клублари ўзбекистонлик чарм тўп усталарига эътибор қарата бошлаганидан кейин мухлисларимиз ҳам ушбу мамлакат футболини кузатишга киришиб кетди. Биринчи навбатда, Беларусга йўл олган футболчиларимиз мазкур чемпионат ўзлари учун Европанинг кучлироқ лигаларига трамплин бўлиши, хорижлик скаутлар ва мутахассислар эътиборини тортиши мумкинлигини ҳисобга олаётгани сир эмас.

Айниқса, Жасур Яхшибоевнинг фаолияти бунга яққол мисол бўла олади. “Пахтакор”га керак бўлмай қолган футболчи юртимиздаги жамоаларда ижарада юришдан кўра, бизга футболи унчалик таниш бўлмаган Беларусга кетгани кейинчалик тўғри қарор бўлгани ўз исботини топди. “Сантьяго Бернабеу”да “Реал”га гол урган биринчи футболчи сифатида тарих саҳифаларига ўз номини муҳраб қўйган легионеримиз айнан Беларусдаги зўр ўйинлари орқали бунга эришганига эътибор қаратиш керак.

89aff994efc13673ec80fe077f0511b6-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

“Шериф” бош мураббийи Юрий Вернидуб Жасурни Беларусдаги фаолияти орқали таниган ва Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи олдидан жамоасининг ҳужумкорлигини кучайтириш мақсадида Польшанинг “Легия”сида захирага михланиб қолган Яхшибоевни Молдовага таклиф этди. Тўғри ташланган қадамнинг самараси эса ҳаммамизга маълум.

Хўш, 2021 йилги мавсум Беларусдаги легионерларимиз учун қандай ўтди?

Жасур билан бир пайтда аввал “Энергетик-БГУ”да ўйнаб, кейин БАТЭга йўл олган Шаҳбоз Умаров ҳам борисовликлар сафида ўз салоҳиятини намойиш эта олди ва айрим манбалар бу легионеримизга Беларусь чемпионатидан кучлироқ лигалардан қизиқиш бўлаётганини ёзмоқда.

179956_680

Шаҳбоз Умаров БАТЭ билан чемпионлик учун курашиши кутилганди. Бироқ, борисовликлар амалдаги чемпион – “Шахтёр-Солигорск” футболчиларига тенг кела олмади. БАТЭ чемпионат давомида солигорскликларни мағлуб эта олган учта жамоадан бири бўлди. Мазкур баҳсда Шаҳбоз Умаров суперголи билан эътибор ва эътироф қозонди.

Бир неча позицияда ҳаракат қилган футболчимиз олий лигада 28 та учрашув ўтказиб, олтита гол урди ҳамда саккизта голли пас оширди. Қизиғи, Умаров гол урган учрашувларда БАТЭ очко йўқотмади ва “Слуцк”, “Гомель”, “Спутник”, “Славия”, “Шахтёр-Солигорск” устидан муҳим ғалабаларни қўлга киритди.  

Энг муҳими, Шаҳбоз Умаров Беларусь вице-чемпиони, Беларусь кубоги соҳиби бўлиш баробарида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосига айланди ва Сречко Катанец уни ўқув-машғулот йиғинларига мунтазам чақира бошлади.

“Шахтёр-Солигорск” Жасур Яхшибоев кетганидан кейин унинг ўрнига бошқа ўзбекистонлик футболчи – Шаҳзод Убайдуллаевни олиб келиб, унга ҳамюртининг 7-рақамини берганди.

img_SaZttK_600 (1)

Афсуски, солигорскликлар легионеримизга етарли имконият бермади. Учта учрашувда битта пенальти ишлаган Шаҳзод захирада узоқ қолиб кетганидан кейин иккинчи даврада “Энергетик-БГУ”га ижарага юборилди.

Пойтахтлик “талабалар” сафида анча мазмунли ўйин кўрсатди. Убайдуллаев жами 14та ўйинда майдонда кўриниш берди, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига тўртта голли  узатма берди.

Қашқадарё футболи тарбияланувчиси Бобур Абдухолиқов ўзи учун аччиқ тажриба бўлган Украина чемпионатидан қайтиб, бир неча ой кутиб, Беларусга йўл олганди. Чемпионатнинг иккинчи ярмидан “Энергетик-БГУ” сафига қўшилган истеъдодли ҳужумчимиз 14 та ўйинда иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.

sddefault

Яна бир истеъдод эгаси – Дониёр Абдуманнопов 28 июль куни “Андижон”дан “Энергетик-БГУ”га ўтди. Афсуски, илк маротаба хорижий тажриба кутилган натижани бермади. Битта беллашувда қатнашган ҳужумкор ўйинчимиз жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмини даволанишга сарфлади.

абду

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Беларусдаги легионеримизнинг аксарияти ўз имкониятлари ва салоҳиятларини ижобий томондан кўрсата олди. Демак, қишки трансферлар вақтида улардан янгилик кутиб қоламиз.

Шомуродов ёки Абрахам? Моуриньо “Заря”га қарши ҳужумда ким ўйнашини айтди!

Шомуродов “Манчестер Юнайтед” футболчиси билан бирга ўйнайди

Элдор эшитяпсанми, майдонда “яхши бола” бўлиш ярамайди!

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×