Европанинг энг зўр клуби Гризманнга харидор. Антуан ҳам

Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби – “Челси” ёзги трансферлар даврида “Барселона”га керак бўлмай қолган Антуан Гризманни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Маълумки, каталонияликлар маош фонидини пасайтириш учун катта маблағ олаётган машҳур футболчиларнинг бир нечаси билан хайрлашишни мақсад қилган. Улар орасида Антуан Гризманн ҳам бор.

Франциялик ҳужумчига лондонликлар устози Томас Тухель жиддий қизиқмоқда. Аслида     мураббий Эрлинг холандни кутаётган эди. Бироқ, дортмундликлар норвегиялик тўпурарни қўйиб юбормаяпти.

Шу боис, тўпурар ҳужумчига эҳтиёж сезаётган Тухель масалани Гризманн ёрдамида ҳал қилмоқчи.

Антуаннинг ўзи ҳам “Барселона”даги вазиятни инобатга олиб, яхши таклиф бўлса, бошқа клубга ўтишга тайёр эканини билдирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)