Фабрицио Романо:”Облак «Челси»га трансфер қилиниши мумкин эди, аммо Петр Чех...”

Италиялик журналист айтишича, Петр Чех Облакнинг трансферини барбод қилган.

“Лондонликлар Ян Облак билан келишувга эришган эди, “Атлетико” шартномага рози бўлди, бироқ Чех трансфер амалга ошмаслигини талаб қилди. Ўша пайтда у клуб учун ёш, арзон ва самаралироқ дарвозабон қидираётганини айтди. Охир-оқибат, Петрнинг  танлови Эдуар Менди бўлди. Чунки Чехнинг фикрига кўра, бу «Челси» учун энг яхши танлов эди”- деди Фабрицио Романо .

Эдуар Менди  “аристократлар” сафида 38 марта майдонга тушиб , 20 та "қуруқ ўйин" ўтказди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар