Факт! АГМК ўз уйида ҳеч қачон

Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан ўрин олган баҳсни АГМК жамоаси ўз майдонида ўтказади. Ауйтасдер "Андижон"ни қабул қиладиган олмалиқликлар ушбу беллашув учун превьюни тақдим этди:

"Мазкур қарама-қаршилик тарихида ҳозирга қадар 20 учрашув ўтказилган.

АГМК "Андижон"га қарши ўйинларда 12 маротаба зафар қучган. "Андижон" эса жамоамиз устидан 4 бор ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлган. Мазкур ғалабаларга "Андижон" жамоаси 2008, 2009, 2010 ва 2011 йиллардаги ўз уйида кечган беллашувларда эришган. Яъни, АГМК Олмалиқда "Андижон"га ҳеч бўйин эгмаган. Ушбу жамоалар ўртасидаги қолган 4 учрашувда эса дуранг натижаси қайд этилган. Мазкур муроса йўлига келинган 3 беллашувдан иккитаси (2014, 2016) Олмалиқдаги баҳсда содир бўлган. Андижонда эса жамоалар бир маротаба, яъни 2014 йилги мавсумда дуранг қайд этишган. Қизиғи, 2014 йилги мавсумдаги ҳар иккала баҳсда ҳам ғолиб номи аниқланмаган.

Шу тариқа мазкур қарама-қаршиликдаги сезиларли устунлик жамоамиз тарафида. Тўплар нисбати бўйича ҳам кўрсаткич табиийки АГМК фойдасига хизмат қилмоқда: 39-23.

«Андижон» — АГМК учрашуви 27 июнь куни Олмалиқдаги ОКМК стадионида соат 20:00да бошланади".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар