ФАКТ! АГМК Ўзбекистон кубоги доирасида ҳали

Ўзбекистон чемпионати ҳамда кубок доирасида 2008 йилдан буён давом этаётган қарама-қаршилик: АГМК - "Насаф" тўқнашувида 34-беллашув.

Ҳозирга қадар ўтказилган 33 учрашувда олмалиқликлар 7 ғалаба, 12 дуранг ва 14 мағлубият қайд этган. Бу борада устунлик рақиб — "Насаф" тарафида. Тўплар фарқи ҳам қаршиликлар фойдасида: 30-47.

"Насаф" жорий мавсум Суперлигада совриндор бўлиш учун АГМКга рақобат қилмоқда. Чемпионатда ҳам ёнма-ён кетаётган ва мавсум давомида ўзаро жиддий рақобатга киришган бу икки жамоалар эндиликда мамлакат кубоги финали йўлида Олмалиқда тўқнашмоқда.

Чемпионат совриндори бўлиш учун курашаётган жамоалар мавсумни кубок билан тугатишни ҳам ният қилган. АГМК Ўзбекистон кубоги доирасида ҳали "Насаф"га мағлуб бўлмаган. Лекин қаршиликлар бир марта АГМКни кубок мусобақасидан чиқариб юборишганди.

Жамоалар дастлаб 2009 йилги кубокда тўқнаш келишган ва ўшанда асосий вақтда ғолиб аниқланмагач пенальтилар сериясида (6:7) омад "Насаф"га кулиб боққан.

АГМК Ўзбекистон кубогини қўлга киритган 2018 йили нимчорак финалда "Насаф"ни доғда қолдириб, чорак финалга йўлланма олган ва кейинчалик Ўзбекистон кубоги соҳибига айланганди.

АГМК ва "Насаф" жамоаларининг Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинлари:

2009 йил
Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.
АГМК - "Насаф" 1:1 (пен: 6:7)

2018 йил
Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.
АГМК - "Насаф" 2:1
Голлар: Отабек Зокиров (28), Йован Жокич (30) - Сайдулло Раҳматов (74)

2020 йил
Ўзбекистон кубоги, ярим финал.
АГМК — «Насаф» 1:0
Гол: Абдураҳимов (16)

АГМК ва "Насаф" жамоаларининг Ўзбекистон кубогидаги тўртинчи тўқнашувига айланади. АГМК жорий мавсум Ўзбекистон кубогида дастлаб "Нефтчи"ни (6:1), кейинчалик "Қизилқум"ни (3:2) мусобақадан чиқариб юборди. "Насаф" эса гуруҳ босқичида «Рубин», «Бунёдкор» ва «Сўғдиёна» билан тушиб, ундан муваффақиятли ўтди ва плей-оффда "Металлург" ҳамда "Сўғдиёна" устидан ғалаба қозонди.

Ўзбекистон Кубоги, ярим финал.
24 ноябрь, чоршанба
АГМК — «Насаф» (14:30)
Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
24/11/2021 11:27
AGMK. utkan yil Nasafka tashakkur aytsin. Nasaf uzi 2 urunni olib ayrimla hatosi tufayli Nasaf OCHL uynamadi. keyin. tuzukroq yozingla AGMK taqib qilapti desazla tugri bulardi har qalay Nasaf utkan yil 2 urunni olgan. agar hamma poliya talapka javob berganiga va ayrim bosimla bulmaganiga. Nasaf bemolol. 2 urunni naht qilgan bulardi. yilni boshiga PFL nima devdi. poliya talapka javob bermasa uyin utkazilmovdi devdi. lekin Nasaf pahta dalasiga uyin utkazdi. Nasaf bachalari bilan gaplashsa dardi ichiga.
24/11/2021 12:17
To'ppa to'g'ri aytyapsiz!
O'sha kungi So'g'diyona bilan o'yindqyam polyani ahvoli yaxshimasidi!
Qiziq a?
Bu Pfl ni taqvimlarida asosiy o'yinlar yarim va finallar Toshkent va Toshkent atrofida bo'ladi!
Bunqangi tasodifga ishonmayman!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
24/11/2021 14:23
Jonli eferga qura tashlandi. lekin qura kim shularni sharikchasini borib teksherib kurdi. chunki bittasi sahal ogir qilib quyiladi buldi. qarapsizku usha sharikchalarni ichiga kerakli kamandala tushadi. netral muhlis qatnashi kerak edi.

Минбар

Барча блоглар