Фарғона вилояти ҳокими: "Нефтчи"га Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаш ярашади"

“Нефтчи”нинг ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратгани ва шу тариқа про лига ғолибига айлангани катта шодиёнага айланиб кетди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳам учрашувни бевосита стадионда кузатди ва ўйиндан кейинги тақдирлаш маросимида ҳам қатнашди. Вилоят раҳбари сўзга чиқиб мухлисларга шундай деди:

“Мавсум аввалидаги тақдимотда сизлар билан яхши ният қилгандик. “Нефтчи”га Суперлигада иштирок этиш ярашади, “Нефтчи”га Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаш ярашади! Бугун биринчи ниятимиз амалга ошди.

Худо хоҳласа, келгуси йилдан севимли жамоамиз Суперлигада қатнашади. Бугун ҳаммамиз яхши ният қилайлик, жамоамиз Суперлигада муносиб қатнашиб, мухлисларимизни хурсанд қилсин. Кейинги йилларда Осиё Чемпионлар лигасида қатнашиш насиб қилсин.

Барча фарғоналик мухлисларни, юртимиздаги “Нефтчи” ишқибозларини бугунги ғалаба билан яна бир бор муборакбод этаман. Жамоамизнинг фаолиятига омад тилаймиз.

Шу фурсатдан фойдаланган ҳолда “Динамо” жамоасига чиройли ўйин кўрсатгани учун раҳмат айтамиз ва уларни ҳам Суперлига йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклаймиз”.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
15/10/2021 09:51
Очлда у'йнаш барча жамоаларга х,ам ярашади аммо лекин кучи етса ярашади
&
Лучше Насаф
14/10/2021 23:24
олдинги йили буларни турон деган камандасига ярашади деб гапирарди
&
Ашуров Бахтийор
14/10/2021 22:38
Албатта ОЧЛда ўйнаш нефтчига ярашади!!!
Юсупов Шухрат
14/10/2021 22:22
Нефтчи зур команда лекин ПФЛ дагилар билади кайси команда чемпион булишини