Фарҳод Мираҳматов

Иккинчи давра арафасида “Навбаҳор”дан “Бунёдкор”га кўчиб ўтган ҳимоячи Фарҳод Мираҳматов тез орада эркин агентга айланади. Аниқроғи, 31 декабрь санасида футболчининг “Бунёдкор” билан тузган шартномаси якунланади.

Жорий мавсумда Фарҳод ҳаммаси бўлиб 13 та ўйинда майдонга тушди. Наманганликлар сафида 4 та, “Бунёдкор”да эса 9 та беллашувда қатнашди.

Мираҳматовнинг Sports.uz га маълум қилишича, ҳали “Бунёдкор”ни тарк этгани йўқ. Аммо унга таклифлар бор ва музокаралар ижобий якун топса, тез орада қайси клубда тўп суриши аниқ бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×